Қозоғистон аэропортларида йўловчиларни навбат билан ўтқазиш лойиҳаси ишга туширилади

Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, лойиҳанинг асосий ғояси йўловчиларни навбат технологияси бўйича, яъни гуруҳлар бўйича жойлаштиришдан иборат бўлиб, бу аэропортларда фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини сезиларли даражада оширади.
Унинг доирасида йўловчиларни самолётга жойлаштириш тартиби уларнинг самолёт бортида эгаллаган жойига қараб амалга оширилади.
Шу билан бирга, ҳамроҳлигисиз болалар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчилар амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосий навбатдан ташқарига ўтади.
Ҳозирда йўловчиларни ўтқазиш махсус технологиясиз амалга оширилмоқда, ҳамроҳлигисиз болалар ва ҳаракатчанлиги чекланган йўловчиларни биринчи навбатда ўрнатиш бундан мустасно.
Натижада, самолётга чиқиш эълон қилингандан сўнг, йўловчилар телескопик нарвон дарвозаси ёнида тўпланиб қолишади.
Навбат технологиясини жорий этиш юқорида қайд этилган ҳолатларга ижобий ечим бўлиши тахмин қилинмоқда.
«Пилот лойиҳада Air Astana, Fly Arystan ва SCAT авиакомпаниялари иштирок этмоқда. Навбатга чиқиш фақат телескопик пандуслари бўлган аэропортларда: Нур-Султан, Ақтау, Ақтўбе, Туркистон ва Қарағанди шаҳарларида амалга оширилади»
, — дейилади хабарда.