Қозоғистон Абу-Дабида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Grand Slam туркумига кирувчи турнирда тўлиқ таркибда иштирок этади
24—26 октябрь кунлари Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Grand Slam туркумига кирувчи жаҳон турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистон дзюдо федерациясининг хабар беришича, ушбу мусобақада дунёнинг 81 давлатидан 461 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган.
Қозоғистон терма жамоаси муҳим ўйинда тўлиқ таркиб билан беллашади.
Аёллар:
Абиба Абужақинова - 48 кг,
Ғалия Тинбаева - 52 кг,
Эсмигул Қуюлова - 63 кг,
Екатерина Токарева - 70 кг,
Маргарита Гриценко - 78 кг,
Камила Берликаш ва Назгул Маратова - 78 кг дан юқори.
Эркаклар:
Нурқанат Серикбаев ва Мағжан Шамшадин - 60 кг,
Ғусман Қирғизбаев ва Сунғат Жубатқан - 66 кг,
Данияр Шамшаев ва Жансай Смағулов - 73 кг,
Абилайхан Жубаназар ва Айбол Нисанали - 81 кг,
Ермахан Ануарбеков ва Аян Байғази - 90 кг,
Нурлихан Шархан ва Ислам Бўзбоев - 100 кг,
Ғалимжан Қириқбай ва Ерасил Қажибаев – 100 кг дан юқори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ параспортчи Ақмарал Науатбек Осиё ўйинлари чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ