Қозоғистон аҳолиси бир йилда 240 мингга кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси сони 240 минг нафарга ёки 1,3 фоизга кўпайди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитасига таяниб.

Қозоғистон аҳолиси бир йилда 240 мингга кўпайди

2020 йил 1 март ҳолатига мамлакат аҳолиси 18 миллион 671 минг кишини ташкил қилди. Шу жумладан шаҳарликлар – 10 млн 932 минг киши (58,5%), қишлоқ аҳолиси эса – 7 млн 739 минг киши (41,5%).

2019 йил 1 мартга нисбатан аҳоли сони 240,4 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Кўрилаётган даврда энг юқори ўсиш мамлакатнинг 3 та ҳудудида – Алмати (65,6 минг киши), Нур-Султан (58,5 минг киши) шаҳарлари ва Туркистон вилоятида (33,1 минг киши) кузатилган.