Қозоғистон аҳолиси 19 миллион 715 мингдан ошди

ASTANA. Кazinform – 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси сони 19 715 182 кишини ташкил этади, деб хабар беради Кazinform.
None

Шаҳар аҳолиси - 12 169,1 минг киши. Қишлоқ аҳолиси – 7546,1 минг киши.

Аҳолининг 48,8 фоизини эркаклар, 51,2 фоизини аёллар ташкил этади.

2022 йил бошига нисбатан аҳоли сони 212 минг кишига ёки 1,1 фоизга ошган.

2022 йилнинг январ-октябр ойларида республика аҳолисининг табиий ўсиши 2021 йилнинг январ-октябр ойларига (222,3 минг киши) нисбатан 0,6 фоизга камайиб, 221 минг кишини ташкил этди.

ФҲДЁ органлари томонидан тақдим этилган маълумотларни қайта ишлаш натижасида 2022 йилнинг январ-октябр ойларида 333,1 минг нафар чақалоқ туғилди, бу 2021 йилнинг мос даврига (375,9 минг киши) нисбатан 11,4 фоизга камдир.

1000 кишига умумий туғилиш даражаси 20,37 ни ташкил қилади.

Кўриб чиқилаётган даврда 112,1 минг киши вафот этди, бу 2021 йилнинг январ-октябрига нисбатан 27 фоизга кам (153,6 минг киши).

Умумий ўлим даражаси 1000 кишига 6,86 ўлимни ташкил қилади.

2022 йилнинг январ-октябр ойларида республикада 2684 нафар 1 ёшгача бўлган эрта туғилган чақалоқлар қайд этилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан (3020 нафар эрта туғилган чақалоқлар) 11,1 фоизга камайган.

Гўдаклар ўлими коэффициенти ҳар 1000 туғилган чақалоққа 8,06 ҳолатни ташкил этади.


Сўнгги хабарлар