18:36, 21 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон 9 ойда 118 миллион доллардан зиёд гўшт экспорт қилди
Шундан йил бошидан буён 118,3 миллион долларлик 40,3 минг тонна гўшт экспорт қилинган бўлса, ўтган йили ушбу даврда 104 миллион долларлик 30,4 минг тонна гўшт экспорт қилиниб, 32,5 фоизга ўсди.
Бу тоифада энг катта экспорт ҳажми музлатилган қорамол гўшти бўйича кузатилган – 4,4 баравар (171 тонна – 2023 йил, 38,3 тонна – 2022 йил), совутилган қорамол гўшти экспорти эса ўтган йилнинг январm-сентябрm ойларига нисбатан 12,6 фоизга камайган (11,8 минг бош – 2023 йил, 13,5 минг тонна – 2022 йил).
Юқорида қайд этилган даврда жами 3,3 миллион долларлик 2 минг тонна гўшт маҳсулотлари экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир (2022 йил январь-сентябрь – 3,8 млн. долларга 1,8 минг тонна).