Қозоғистон 4 йил ичида 444 та локомотив харид қилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида келгуси йилда яна 187 та локомотив харид қилинишини маълум қилди.
“Ҳозирги кунда локомотив парки 1 807 та локомотивдан иборат. Эскириш даражаси - 61% ни ташкил этади. Ҳаракатланувчи таркибнинг иш қобилиятини таъминлаш, паркнинг эскиришини камайтириш мақсадида жорий йилда 185 дона локомотив харид қилинди. Келгуси йилда 187 дона харид қилиш режалаштирилган. Келгуси уч йилда эса яна 257 та локомотив келтирилади”, — деди вазир.
Марат Қарабаевнинг фикрича, бу локомотив тақчиллигини тўлиқ бартараф этишга хизмат қилади.
“Юк вагонларига келсак, умумий парк 139 минг вагондан иборат. Ушбу бозорда 300 дан ортиқ хусусий операторлар ишлайди. Улардан 38 минг вагон “Қозоғистон темир йўли”га тегишли. Улар ижтимоий аҳамиятга эга транспорт, яъни мамлакат энергетика тармоғини ва аҳолини кўмир билан таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, 2026 йилгача Миллий оператор қўшимча 3000 та очиқ вагон сотиб олишни режалаштирган. Уларнинг 800 таси жорий йилда фойдаланишга топширилди”, — деди Марат Қарабаев.