Қозоғистон 30 дан ортиқ давлат билан виза режимини соддалаштириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 30 дан ортиқ давлат билан виза режимини енгиллаштириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда Европа, Америка, Осиё, Африка ва МДҲнинг жами 32 давлати билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Олдинда кенг кўламли қўшма ишлар турибди, унинг натижалари Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг навбатдаги брифингларида расман эълон қилинади», – дейилади ҚР ТИВнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон фуқаролари миллий паспорт билан дунёнинг 29 давлатига визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Жорий йил июнда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу ва Люксембург Буюк Герцоглиги Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн икки давлат фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар