Қозоғистон 2027 йилда спортнинг беш тури бўйича жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилади

ASTANA. Kazinform - 2027 йилда Қозоғистон спортнинг беш тури бўйича жаҳон чемпионатларини ўтказиш майдонига айланади. Шунингдек, мамлакат илк бор УЕФА конгрессини қабул қилади. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

а
Фото: ҰОК

Унинг сўзларига кўра, келаси йили мамлакатда бокс, дзюдо, стол тенниси, таэквондо ва киберспорт бўйича жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари,

Қозоғистон шорт-трек бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилади.

Яна бир йирик халқаро спорт тадбири — УЕФАнинг 51-конгресси илк бор Астана шаҳрида ўтказилади. Унда Европанинг барча 55 та миллий футбол ассоциацияси вакиллари, УЕФА раҳбарияти ҳамда халқаро спорт ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

“Биз Қозоғистоннинг халқаро спорт майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ниятидамиз”, — деди вазир.

Шунингдек, Қозоғистон 2029 йилги Қишки Осиё ўйинларини Алмати шаҳрида ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Мирзабосиновнинг таъкидлашича, йирик халқаро мусобақалар ва спорт тадбирларининг ўтказилиши мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда янги халқаро лойиҳаларни жалб этиш имконини беради.