Қозоғистон 2025 йилда коинотга ўз ракетасини учиради

Қозоғистон 2025 йилда коинотга ўз ракетасини учиради
Фото: Midjourney

ASTANА. Кazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев Сенатнинг ялпи мажлисида 2025 йилда коинотга маҳаллий ракета учирилиши режалаштирилаётганини айтди.

“Қозоғистоннинг “Байтерек” ракета мажмуаси лойиҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, иш жонланди. Биринчи "Союз-5" ракета ташувчисининг учирилиши 2025 йилга мўлжалланган. Тижорий ракета учирилиши 2028 йилга режалаштирилган. Ракеталар уч йил давомида синов режимида учирилади”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда коинотга маҳаллий ракетани учириш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

“Маҳаллий ракета ташувчиси коинотга мустақил йўл очиш воситасини шакллантириш имконини беради. Ҳозирда ракета ташувчисининг таркибий қисмлари ва материаллари ишлаб чиқилмоқда. Ракетанинг аралаш ёқилғи прототипи яратилди. Метеорологик ракетанинг учирилиши 2025 йилга мўлжалланган”, — деди Жаслан Мадиев.

БМТнинг мустақил баҳолашига кўра, Қозоғистон рақамлаштириш соҳасида муваффақиятга эришмоқда. Қозоғистон “Электрон ҳукуматлар” индексида 163 давлат орасида 24-ўринни эгаллаб, “онлайн хизматлар” индексида энг яхши ўнталикка кирди.

Сўнгги хабарлар
telegram