Қозоғистон 2024 йилда қайта тикланадиган энергияга 50 миллиард тенге сармоя киритади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларини қуриш ва ишга туширишга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

- Инвестициялар ҳажми қарийб 50 миллиард тенгени ташкил этади. Улардан шамол электр станциялари – 9 миллиард тенге, қуёш электр станциялари – 13 миллиард тенге, гидроэлектростанциялар – 28 миллиард тенге”, - дея хабар берди вазирлик Kazinform агентлиги таҳририяти сўровига жавобан.
Умуман олганда, дейилади жавобда, 2024 йилда 117,35 МВт қувватга эга 11 та қайта тикланувчи энергия объектларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган, шундан: 3 таси 27,45 МВт қувватга эга шамол станцияси; 40 МВт қувватга эга 2 та қуёш электр станцияси; 49,9 МВт қувватга эга 6 та ГЭС.
Аввалроқ Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев қайта тикланадиган энергия манбаларини 2024 йилда жорий этиш режалари билан ўртоқлашган эди.
- Бизда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича комплекс дастур мавжуд. Бу йил биз деярли бутун Қозоғистон бўйлаб анча катта ҳажмдаги ишга туширишни режалаштирганмиз. Булар 50, 40 мегаваттли турли энергетика объектлари», - деди вазир.
Муаллимф: Азамат Сиздиқбаев