Қозоғистон 2023 йилда дунёнинг энг рақобатбардош иқтисодиётлари орасида 37-ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform - Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган Халқаро менежментни ривожлантириш институти (IMD) жаҳон иқтисодиётларининг рақобатбардошлик даражасини акс эттирувчи янгиланган маълумотларни эълон қилди. Тадқиқотда «Иқтисодий кўрсаткичлар», «Давлат самарадорлиги», «Бизнес самарадорлиги» ва «Инфратузилма» каби омиллар баҳоланади, дея хабар беради Kazinform KazakhInvestга таяниб.
None

Қозоғистон ўтган йилги рейтингга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, ижобий динамика кўрсатди.

Натижада Қозоғистон IMD World Competitiveness Ranking 2023 рейтингида 66,11 балл билан 37-ўринни эгаллади.

2023 йилда рейтинг 64 та давлатга кенгайди ва бунда Қувайт биринчи марта киритилди. Ушбу рейтингда Дания етакчига айланди. Ирландия, Швейцария, Сингапур ва Голландия ҳам кучли бешликка кирди. Қайд этиш жоизки, мазкур рейтинг 257 та кўрсаткични ўз ичига олган кенг қамровли тадқиқот асосида тузилган.

Кўрсаткичларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи статистик маълумотларга, қолган учдан бир қисми сўровларга асосланган.
Сўнгги хабарлар