13:16, 15 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистон 2022 йилга мўлжалланган нефт қазиб олиш режасига тузатиш киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов Атирау вилоятига ташрифи чоғида нефт қазиб олиш режаси жўнатиш ва экспорт йўналишлари имкониятларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Вазир Тенгиз-Новороссийск йўналиши бўйича Каспий қувури орқали хомашё ташиш ва Қашаған конида қазиб олишнинг вақтинча тўхтатилиши билан боғлиқ мамлакат нефт саноати учун оқибатларга изоҳ берди.
«Нефт ишлаб чиқариш режаси аллақачон тузатилган. Дастлабки режамиз йилига 87,5 миллион тоннани ташкил этди, аммо маълум сабабларга кўра, жумладан юк ташиш имкониятлари ва экспорт йўналишлари туфайли биз режани қайта кўриб чиқдик. Бу режа 85,5 миллион тоннани ташкил этади. Биз буни амалга ошириш ва ҳатто уни ортиғи билан бажариш учун ҳам барча имкониятларга эгамиз, деб ҳисоблаймиз», — деди Энергетика вазири.