Қозоғистон 2022 йилда 220 минг тоннадан ортиқ кунгабоқар ёғини экспорт қилган
«Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш билан 70 та корхона шуғулланади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий ҳажмидаги улуши 8% ни ташкил этади. Қозоғистонда ўсимлик мойи ишлаб чиқариш билан таъминлаш 141 фоизни ташкил этяпти», – деди Ербол Қарашўкеев.
Унинг сўзларига кўра, кунгабоқар экспортини чеклаш чоралари кўрилгани сабабли, маҳаллий қайта ишлаш корхоналари қайта ишлаш учун хом-ашё захиралари билан таъминланган.
«Натижада 2022 йил охирига келиб кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришнинг 62 фоизга ўсиши, шунингдек, жорий йил бошидан ички бозорда нархларнинг 8,3 фоизга пасайиши кузатилди. Шу билан бирга, 2022 йилда кунгабоқар ёғи экспорти 229,4 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 1,7 баробар кўп», – дея қўшимча қилди Вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев