Қозоғистон 2 йилдан сўнг Хитойга мол гўштининг биринчи партиясини экспорт қилди

ASTANА. Кazinform — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги овсил касаллигига нисбатан қўйилган тақиқни бекор қилганидан сўнг, жорий йилда «Meat Processing and Service» МЧЖ ХХРга 20 тонна мол гўшти экспорт қилди.

Гўшт
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Корхона Алмати вилоятида 2009 йилдан буён фаолият юритиб, йирик шохли моллар ва майда шохли моллар гўштларини қайта ишлаш ва консервалаш, боқиш ва сўйишга ихтисослашган. Корхонада 1,2 минг бошдан ортиқ қорамол бўлиб, бир вақтнинг ўзида 3 минг бош қорамол боқиладиган бўрдоқилаш базаси мавжуд. Гўштни қайта ишлаш корхонасининг унумдорлигиги 10 соатда 200 бош қорамол, 1000 бош майда шохли молни ташкил этади. Эрон, Уммон ва Баҳрайнда гўшт улгуржи савдоси йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикасининг 2020 йилда жорий этилган овсил касаллиги бўйича вақтинчалик чекловлари 2024 йил 7 февралдан бошлаб бекор қилинган эди. Тақиқни бекор қилиш қарори Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2023 йилда ХХРга расмий ташрифидан сўнг қабул қилинган. Давлат раҳбари Қозоғистон Хитойга чорвачилик маҳсулотларини етказиб беришга тайёрлигини таъкидлади.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин бир қатор музокаралар ўтказди. 2023 йил ноябрь ойида эса Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси раиси Юй Цзяньхуа билан расмий учрашув ўтказди.

Хитой томони парранда гриппи ва овсил касалликлари хавфини баҳолади. Декабрь ойида Хитой Халқ Республикаси Давлат техника университети ҳамда Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги мутахассислари гуруҳининг Қозоғистонга ташрифи доирасида юқорида қайд этилган касалликларга қарши етарли даражада назоратни таъминлаш учун ветеринария хизмати ишининг аудити ўтказилди. Ўтган 3 ой давомида мамлакат корхоналари томонидан экспорт товарлари тармоғини кенгайтириш, республиканинг барча ҳудудларидан корхоналарни экспортга йўналтириш, Хитой импортёрлари реестрига киритиш учун ветеринария талабларини келишиш бўйича фаол иш олиб борилди.

Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ХХРдаги Қозоғистоннинг экспорт қилувчи корхоналари рўйхатини кенгайтиришда давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар