Қозоғистон 13 давлат билан ветеринария сертификатларини тасдиқлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон 13 давлат билан ветеринария-санитария талаблари ва ветеринария сертификатларини тасдиқлади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида маълум қилинди.

Хусусан, чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун ветеринария-санитария талаблари ва ветеринария сертификатлари ЕОИИ, Европа Иттифоқи, Япония, Ўзбекистон, Грузия, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон, ХХР, Жанубий Корея, Саудия Арабистони Қироллиги ва Бирлашган Араб Амирликлари давлатлари билан келишилган.
Экспорт 6 турдаги Қозоғистон маҳсулотлари, жумладан, тирик чорва моллари ва хомашё, гўшт, сут, балиқ, асалга тегишли. Шуни таъкидлаш лозимки, маҳсулотлар ва экспорт шартлари турли мамлакатларда турлича.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон корхоналарини учинчи давлатлар реестрига киритиш устида доимий иш олиб боряпти. Шундай қилиб, 2023 йилда Қозоғистоннинг яна 97 та корхонаси учинчи давлатлар реестрига киритилди.
2024 йил учун Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар режалаштирилган.