Қозоғистон 11 апрелдан Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон билан чегаралардаги барча чекловларни бекор қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон эпидемиологик вазият барқарорлашиши муносабати билан бир қатор чекловларни олиб ташлашга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Эпидемиологик вазият барқарорлашганини ҳисобга олиб, жорий йилнинг 11 апрелидан бошлаб:

- Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси билан қуруқлик чегаралардаги назорат-ўтказиш пунктларида Қозоғистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижликларнинг ўтишига қўйилган чекловларни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

- Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтишдаги барча чекловлар олиб ташланади.

Шу билан бирга, чегарадан ўтувчи қозоғистонликлар ва Қозоғистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган чет элликлар ва чет эл фуқаролари COVID-19га натижаси манфий ПЗР тести сертификати ёки тўлиқ эмлаш курсидан ўтганликларини тасдиқловчи ҳужжат/паспортга эга бўлиши керак.

Бош вазир ўринбосари ўз нутқида давлат чегарасини очиш масаласи Президентнинг доимий шахсий назоратида эканини таъкидлади.

Учрашув якунида Е.Тоғжанов ҳокимликларга коронавирус инфекциясига қарши эмлаш кампаниясини алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар
telegram