Қозоғистон 1 трлн тенгега яқин активларни қайтариб олди - Бош вазир

Қозоғистон 1 трлн тенгега яқин активларини қайтарди. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.

Алихан Смаилов
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

“Активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий равишда қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Бу қадамлар Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида давом этмоқда. Активларни қайтаришнинг икки йўли мавжуд - ихтиёрий ва мажбурий. Мажбурий қайтариш суд қарорига биноан амалга оширилади. Агар ушбу қонунни қўллаш қамраб олинган шахслар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу шахслар маъмурий ресурслардан фойдаланган ҳолда ноқонуний равишда мулкка эга бўлган шахслардир”, — деди А. Смаилов Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Шу муносабат билан қанча маблағ қайтарилганига ойдинлик киритилди.

“Ҳозирда 1 трлн тенгега яқин активлар қайтарилган, шундан 600 миллионга яқини хориждан олиб келинган”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Сўнгги хабарлар