Қозоғистон 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда

PARIS. Кazinform - Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан медаллар жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Медаллар
Фото: Paris 2024 Olympics

3 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритган жанубий кореялик спортчилар умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Австралия терма жамоаси жойлашган. Уларда 3 та олтин ва 2 та кумуш бор. Кучли учликни 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан Хитой терма жамоаси якунлаб турибди.

Умуман олганда, бугунги кунга қадар 19 давлат спортчилари Париж Олимпиадасида медалларни қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда бўлиб ўтаётган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида 32 спорт тури бўйича жами 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Тўрт йиллик мусобақада Қозоғистон спортчилари спортнинг 25 тури бўйича 92 та йўлланмани қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар