Қояга кўтарилиш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этувчи Қозоғистон жамоаси спортчилари аниқланди

ASTANА. Кazinform — 12-14 апрель кунлари Хитойнинг Уцзян шаҳрида қояга кўтарилиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Қояга кўтарилиш
Фото: Olympic.kz

Спортни ривожлантириш дирекциясидан маълум қилишларича, Қозоғистон терма жамоаси сафида Ришат Хайбуллин, Амир Маймуратов, Тамара Олжабаева ва Бекнур Алтинбеков иштирок этади.

Ушбу турнирда 31 давлатдан сараланган 235 нафар спортчи қатнашади.

Жаҳон чемпионати дастури қуйидагича:

12 апрель

Қийинчилик ва тезлик бўйича саралаш

13 апрель

Қийинчилик тоифасида ярим финал

Тезлик бўйича финал

14 апрель

Қийинчилик бўйича финал (аёллар)

Қийинчилик бўйича финал(эркаклар).

Сўнгги хабарлар