11:31, 29 Октябрь 2023 | GMT +5
Костенко конидаги авария: 36-кончининг жасади топилди
Соат 10:00 даги ма’лумотларга кўра, Костенко номидаги шахтада содир бўлган ёнғин натижасида 36 нафар кончи ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР ФВВ матбуот хизматига таяниб.
“Ҳозирда 36 кишининг жасади топилган, 10 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда.
Фавқулодда қутқарув ишларига “Профессионал ҳарбийлаштирилган авария-қутқарув хизмати Республика марказий штаби” МЧЖ Қарағанди филиалининг қутқарувчилари сафарбар этилган. Газ ҳолатини мониторинг қилиш давом этмоқда”, – дейилади хабарда.
Ахборот ва психологик ёрдам ишлари учун Қарағандидаги ФВД 8-7212-51-72-23, АрcелорМиттал Темиртау 8-7212-49-72-70 ва Астана 8-7172-70-41-08 ишонч телефонлари ишлаб турибди.