Қостанайда КIА заводи қурилиши режалаштирилмоқда

None
Фото: Қостанай вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
QOSTANAY. Kazinform - Маҳаллий ҳокимият кўмагида КIА корпорацияси Қостанайда КIА автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қуриб, ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инвестиция форумида сўзга чиққан КIА заводи бош директори Ким Дэки маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

КIА заводи бош директори Ким Дэки компаниянинг Европа ва Осиё ўртасидаги стратегик муҳим кўприк бўлган Қозоғистон билан яқин ҳамкорлик қилиш борасидаги жиддий ниятлари ҳақида гапирди. Шунинг учун Қозоғистонда ушбу бренднинг биринчи заводини қуришга қарор қилинди.

photo

Қурилиши режалаштирилган заводда Корея маркасидаги автомобилларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ким Дэкининг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 200 миллион долларга яқин маблағ ажратилади, шундан 120 миллион доллари ускуналар сотиб олишга, қолган 80 миллион доллари эса заводнинг ўзини қуришга йўналтирилади.

«Дастлабки қурилиш ишлари шу йилнинг кузида бошланади, 2024 йил август ойида эса ускуналарни ўрнатиш режалаштирилган. 2025 йилнинг июнига қадар корпорация тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ишга туширишни режалаштирмоқда», — деди Ким Дэки.

photo

Заводнинг ишга туширилиши, сармоядорлар ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, вилоят иқтисодиёти ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Муаллиф: Жанна Мусабаева


Сўнгги хабарлар