Қостанай вилоятида вазни деярли 6 килограмм бўлган чақалоқ дунёга келди

QOSTANAY. Kazinform – Қостанай вилояти Рудний шаҳар кўп тармоқли шифохонасининг перинатал марказида вазни 5900 грамм бўлган ўғил бола туғилди, деб хабар беради Kazinform.

ребенок
Фото: pixabay

Чақалоқ 15 январ куни дунёга келган. Унинг вазни 5900 грамм, бўйи 59 см. Боланинг исми Елизар. Ҳозирда у ва унинг онаси Алена Дизинанинг аҳволи яхши.

Туғилиш жарроҳлик йўли билан амалга оширилди. Шифокорлар операция қилиш қарори она ва боланинг хавфсизлиги учун қабул қилинганини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар