Қостанай вилоятида пишлоқ ишлаб чиқарувчи янги мажмуа ишга тушади

QOSTANAY. Kazinform – Лойиҳа қиймати 7,2 миллиард тенге. Бу ҳақда вилоят ҳокими Қумар Ақсақалов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
Фото: adslegal.com.ua

Қозоғистон Республикаси Президенти топшириқларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга максимал даражада эътибор қаратиляпти. 12 та лойиҳани амалга ошириш учун қайта ишлашга 80 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритиш режалаштирилган.

«Ушбу лойиҳалардан бири Deutsches Milchkontor GmbH компаниясини жалб қилган ҳолда барча турдаги пишлоқ турларини ассортиментда ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуа («Милх» МЧЖ) қурилиши бўлиб, бу пишлоқ ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва импортга қарамликни камайтириш имконини беради. Лойиҳа қиймати 7,2 миллиард тенге, қуввати йилига 2 минг тонна маҳсулот.

Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, ишлаб чиқаришга бор-йўғи 35 нафарга яқин ходим жалб этилади, линиялар тўлиқ автоматлаштирилади. Шу билан бирга, меҳнат унумдорлиги сезиларли даражада ошади. Янги корхона ишга тушгач, қайта ишланган сут улуши 60 фоизга ошади», – деди вилоят раҳбари.


Сўнгги хабарлар