Қостанай вилоятида бу йил йўл таъмирлашга 44 млрд тг маблағ ажратилади

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилоятида 2025 йилга қадар қарийб 2 минг км автомобил йўллар таъмирланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Қостанай вилоятида йўл таъмирлашга 43,7 млрд тг ажратиш режа қилинган. Жумладан, республика аҳамиятига молик йўлларга – 6,4 млрд тг, вилоят аҳамиятидаги йўлларга – 13,9 млрд тг, туман йўлларига 23,4 млрд тг жалбқ қилинади. Бугунги кунда 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нұрлы жол» янги давлат дастури тасдиқланди. Унда Давлат раҳбари сифатли йўллар кўрсатгичини 2025 йилга қадар 95%га етказиш вазифасини қўйди», - деди вилоят раҳбари.

«Овул – юрт бешиги» дастури доирасида 2019 йилда вилоятда 19 та кўча капитал таъмирдан чиқарилган. Унга 658 млн тг ажратилди. Ҳозирда вилоят ва туманлар аҳамиятига ъга йўлларнинг 69%ининг сифати яхши. Жорий йилда Амангелди, Аулиекўл, Бейимбет Майлин, Денисов, А.Жангелдин, Житиқара, Қамисти, Қарабалиқ, Қарасу, Қостанай, Меңдиқара, Науирзим, Сарикўл, Федоров туманларида, Арқалиқ шаҳридаги туман аҳамиятига эга йўлларни таъмирлаш кўзда тутилмоқда.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар
telegram