Қостанай вилояти макроиқтисодиётида ижобий динамика кузатилмоқда
Қостанай вилоятида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий тенденция кузатилмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулот деярли 5 фоизга ўсган. Бу ҳақда Қостанай вилояти ҳокими Қумар Ақсақалов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Бугунги кунга келиб вилоятда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий динамика қайд этилди. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш саноати 16,1 фоизга, қурилиш 21,5 фоизга, инвестициялар 7,4 фоизга, савдо 3,9 фоизга, транспорт 3,6 фоизга, уй-жойларни фойдаланишга топшириш 4,3 фоизга ўсди”, - деди Қумар Ақсақалов.
Қостанай вилояти ҳокимининг маълум қилишича, вилоятда ўртача ойлик иш ҳақи 21,2 фоизга ошиб, 290 минг 545 тенгега етган. Шу билан бирга, реал иш ҳақи индекси 104,5 фоизни ташкил этади.
2023 йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот 4,5 фоизга ўсди.
Муаллиф: Арайлим Мурат