Коста-Рика телеканали Димаш Қудайбергенга эфир бағишлади

Коста-Рикадаги энг машҳур телеканаллардан бири бўлган Multimedios CR илк бор Димаш Қудайберген ҳақида кўрсатув чиқарди. Тақдимотчилар қозоғистонлик санъаткорнинг таржимаи ҳоли билан таништириб, унинг S.O.S қўшиғини эфирда ўзатди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб.

Коста-Рика телеканали Димаш Қудайбергенга эфир бағишлади
Фото: dimashnews.com

Multimedios медиа-холдинги 1933 йилда ташкил топганидан бери катта шуҳрат қозонган ва ҳозирда ўз дастурларини нафақат Мексикада, балки Коста-Рика, АҚШ ва Испанияда ҳам эфирга узатади.

 

 

“Ушбу тадбир севимли ижодкоримиз ижодини мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида кенг ёйишда бошланғич нуқта бўлди. Унинг ажойиб мусиқаси ва гўзал овозини Коста-Рикада иложи борича кўпроқ одамлар эшитишини истаймиз”, – дейди Димашнинг Коста-Рикадаги мухлислари.

Сўнгги хабарлар