17:56, 24 Декабрь 2021 | GMT +5
Коронавируснинг «омикрон» штамми 110 та давлатда аниқланган
JENEVA. Kazinform – Коронавируснинг «омикрон» штамми 110 та давлатда аниқланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«2021 йил 22 декабр ҳолатига кўра, вируснинг «омикрон» штамми 110 та давлатда ва ЖССТнинг барча олти минтақасида аниқланган», - дейилади хабарда. «Омикрон» штамми «дельта» штаммига қараганда тезроқ тарқалади. Бундан ташқари, ҳар 2-3 кунда юқтирганлар сони икки баробар ошди.
«Омикрон» штаммининг оқибатларига келсак, ЖССТ маълумотларига кўра, маълумотлар чекланган. Жанубий Африка, Буюк Британия ва Даниядан олинган маълумотларга кўра, «омикрон» штаммини юқтирганлар вируснинг «дельта» штаммини юқтирганларга қараганда камроқ касалхонага ётқизилади.
Буни «омикрон» штамми организмнинг иммунитет тизимига кучли таъсир қилмаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Ҳозирги вақтда мутахассислар вакцинанинг «омикрон» штаммига қандай таъсир қилиши ҳақида кам маълумотга эга.