Коронавируснинг Қозоғистон штамми пайдо бўлиши мумкинми

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши эҳтимоли борми? Ушбу саволга Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳеч ким буни истисно қила олмайди. Коронавирус сўнгги икки йил давомида доимий равишда мутацияга учрамоқда. Унинг доимий мутациясига озми, кўпми бизнинг ҳам ҳиссамиз бор. Эмлаш жараёни қанчалик узоқ давом этса, вирус шу қадар кўп мутацияга учрайди. Вируслар аслида кузда мутацияга учрашга мойил бўлади«, - дея изоҳлади Айжан Есмағамбетова.

«Бизнинг мамлакатимизда ҳам коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши мумкинлиги бор гап», — дея қўшимча қилди А.Есмағамбетова.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар
telegram