Коронавирусни қайта юқтирмасликка ҳеч қандай кафолат йўқ - мутаҳассис

«Коронавирус ташхиси қўйилган одамлар ҳали ҳам эҳтиёт чораларини кўришлари керак. Бунинг сабаби шундаки, коронавирусдан ташқари инфекциялар ҳам мавжуд. Айниқса, ҳозир грипп даври бошланди. Бу пайтда касалликнинг олдини олиш ва огоҳлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий масофа сақлаш ҳам муҳимдир. Дунёда коронавирусни қайта юқтиришнинг 5 та ҳолати қайд этилди. Бундай фактлар мавжуд. Шунинг учун қайта юқтиришмасликка 100% кафолат йўқ», - деди А.Шарман.
Унинг сўзларига кўра, тадқиқотларда коронавирусдан соғайган одамларда иммунитет ҳосил бўлиши аниқланган, аммо унинг қанча вақт давом этиши ҳамон номаълум.
«Барчага маълумки, касалликдан соғайган одамнинг ўша касалликка бўлган иммунитети мустаҳкамланади. Аммо унинг вақт ўтиб йўқолиб кетиши феномени ҳам мавжуд», - деди профессор.
Муаллиф: Алма Муқанова