15:41, 19 Июнь 2022 | GMT +5
Коронавирусга қарши кураш: Қозоғистонда 9 млн 519 минг одам эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 18 июн ҳолатига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 миллион 518 минг 946 киши, иккинчи компоненти билан эса 9 миллион 298 минг 126 киши эмланди, дея хабар беради Kazinform.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, ҳозирда Pfizer вакцинасининг биринчи дозаси билан 1 213 494 киши, иккинчи дозаси билан 1 111 799 киши эмланди.
Pfizer вакцинасининг ҳар иккала компоненти билан эмланганлардан ўсмирлар – 827 418 нафар, ҳомиладор аёллар – 37 306 нафар, эмизикли аёллар – 134 993 нафарни ташкил қилади.