Коронавирусга чалинган ўн нафар қозоғистонликнинг аҳволи оғир

NUR-SULTAN. Kazinform – 7 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1363 киши коронавирус инфексиясидан даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Коронавирусга чалинган ўн нафар қозоғистонликнинг аҳволи оғир

Тасдиқланган коронавирус инфекцияси (КВИ+) билан 564 киши, ковид пневмония (КВИ-) билан касалланган 799 бемор даволанмоқда.

Касалхоналарда 76 нафар бемор, 1287 нафар бемор амбулатор шароитда даволанмоқда. Беморлардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари нафас олиш аппаратига уланган.