Коронавирус: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари 73 мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 90 мингдан ошганини ва дунё «номаълум ҳудудда» қолганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform CNNга ҳавола қилиб.

«Ўтган йилнинг декабридан бери коронавирус Антарктидадан ташқари барча қитъаларга тарқалди. Ҳозирги вақтда Хитойдан ташқарида қурбонлар сони 172 нафарни ташкил этади. Ва бутун дунё бўйича 3115 нафар одамнинг ёстиғи қуриган», - деб хабар беради телеканал.

Бугунги кунга қадар, ЖССТ вазиятни глобал пандемия деб эълон қилмаслигини, аммо келажакда бу мумкинлигини айтди.

«Ҳозирда Хитойда касалликнинг тарқалиши секинлашди ва унинг чегараларидан ташқарига чиқди. ЖССТ охирги 24 соат ичида бошқа мамлакатларда Хитойдан 9 маротаба кўпроқ аниқланганини маълум қилди. Ҳозирда Жанубий Корея, Эрон ва Италия касалликнинг ўчоқларига айланган», - дейилади хабарда.

Муаллифнинг сўзларига кўра, Вашингтонда юздан ортиқ одам юқтирган ва олти киши ўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram