14:25, 05 Январь 2022 | GMT +5
Коронавирус: Ўзбекистонда ўтган суткада 90 кишида касаллик аниқланди, 66 нафар бемор соғайиб чиқди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда кечаги кунда 90 киши коронавирус инфекциясига чалинган, 66 нафар бемор соғайиб чиққан, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«2022 йил 4 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 361 (+90) нафарга етди», - дейилади ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 4 январ куни мамлакатда 66 нафар киши соғайиб, даволаниб чиққанлар жами сони 196 605 нафарга етди.