12:41, 10 Январь 2022 | GMT +5
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони яна ортди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 9 январ ҳолатига кўра, 389 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами сони 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизини ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этди. Кассалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.