12:31, 23 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш ва ўлимлар сони камайди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Кеча Ўзбекистонда 140 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

2022 йил 22 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235740 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 230286 (+1267) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1624 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 27 нафар кишида пневмония аниқланди, дея хабар беради ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.