Коронавирус: Ўзбекистонда бир қатор чекловлар бекор қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистонга киришда вакцина олган чет элликлардан ПЗР-тест талаб қилиш бекор қилинди, деб хабар беради Kazinform UzAнинг Telegram каналига таяниб.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор талаблар бекор қилинади.

2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби ҳам бекор қилинмоқда.

Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЗР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.


Сўнгги хабарлар
telegram