Коронавирус: Яна бир вилоят «яшил» зонага кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Яна бир вилоят «яшил» зонага кирди

10 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг иккита вилояти ва битта шаҳри ҳали ҳам «қизил» зонада. Улар: Ақмола, Павлодар вилояти ва Нур-Султан шаҳри.

«Сариқ» зонага: Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради. Илгари «сариқ» зонада бўлган Атирау вилояти «яшил» зонага кирди.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.