15:58, 27 Апрель 2020 | GMT +6
Коронавирус вирусини юқтирганлар сони бўйича Россия Хитойдан ўтиб кетди
NUR-SULTAN. Kazinform – Россияда кечанинг ўзида 6198 киши коронавирус инфекциясини юқтирган. Уларнинг сони бутун мамлакат бўйлаб 87 147 кишига етди, дея хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.
Шундай қилиб, Россия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди. Ҳозиргача Хитойда ушбу касалликнинг 84,5 минг ҳолати аниқланган.
«Россиянинг 85 ҳудудида 87147 та коронавирус инфекцияси қайд этилди. Ўтган кун давомида 579 киши касалхонадан чиқарилди, шу пайтгача 7346 киши даволаниб чиқди. Кеча коронавирусдан 50 киши вафот этди. Россияда янги вирусдан жами 794 киши вафот этди», - дейилади баёнотда.
Касалликка чалинганларнинг 43,3 фоизида (2693 киши) бирон бир аломати сезилмаган. Россияда коронавирус билан касалланиш суръати 7,66%гача камайди.