Коронавирус: Туркиядаги вазият қийин, мамлакат расмийлари карантин талабларини кучайтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркия коронавирус инфекцияси туфайли содир бўлаётган ўлим ҳолатларини камайтира олмаяпти. Бир кунда COVID-19 асоратларидан 290 киши вафот этди. Бу охирги тўрт ойлик рекорд кўрсаткичдир, дея хабар беради Kazinform COVID-19 нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб.

30 апрел куни 394 ўлим қайд этилди. Сўнгги кунларда яна 23,946 та янги коронавирус инфексияси юқтириш ҳолати аниқланди. Шу сабабли, расмийлар карантин чоралари кучайтирилишини эълон қилишди . Энди эмланмаган барча фуқаролар кинотеатрлар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойларига борганларида коронавирус тестидан ўтишлари шарт.

Жанубий Корея Aмериканинг йирик фармацевтика концернидан коронавирусга қарши 1 миллион дозадан ортиқ вакцина олди. Бугун Сеулга Руминиядан сотиб олинган 1,02 миллион доза Модерна ва 526,5 минг доза Pfizer вакцинаси етказиб берилди. Ҳафта охиригача мамлакатга яна 4,98 миллион дозалик вакцина келтирилади. Бугунги кунга қадар Жанубий Корея ҳукумати 193,4 миллион дозада COVID-19 вакциналарини, шу жумладан AstraZeneca, Moderna, Janssen ва Novavaxни етказишга шартнома тузди.

Сўнгги хабарлар