Коронавирус туфайли ўпкаси 100 фоиз шикастланган нур-султанлик она соғлом фарзанд туғди

NUR-SULTAN. Кazinform - CОVID-19 туфайли ўпкаси 100 фоиз шикастланган пойтахтлик аёл соғлом қиз туғди. Бу ҳақда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» АЖ Нур-Султан филиали матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Нур-Султандаги 2-сонли кўп тармоқли шаҳар шифохонаси шифокорлари туғруқ вақтида оғир аҳволда бўлганига қарамай, беморни муваффақиятли туғдришди. Унга коронавирус ва оғир икки томонлама вирусли пневмония ташхиси қўйилган. Бемор оғир аҳволга қарамай, 4000 г оғирликдаги соғлом қиз туғди.

– Бемор А.Оразбекова икки томонлама вирусли пневмония, умуман ўпка тўқималари 100 фоиз шикастланган ҳолда ўта оғир аҳволда шифохонамизга ётқизилди, – дейди 2-сонли шаҳар кўп тармоқли шифохонаси директори Нурбол Турсинбаев.

Реанимация бўлимида шифокорлар икки ой давомида онанинг ҳаёти учун курашдилар.

«Туққанидан кейин беморнинг аҳволи ёмонлашди: сатурацияси паст, ҳарорат юқори, ўз-ўзидан нафас ололмаслик, интоксикация синдроми сақланиб қолди. Бир нечта консилиум ўтказилди, натижада беморга ЭКМО (экстракорпореал мембрана оксигенацияси) ўтказилди. 20 кун давомида оксигенация ва гемодиафилтрация амалга оширилди», - дея қўшимча қилди Шошилинч кардиология ва кардиожарроҳлик маркази раҳбари Сеил Мухаметқалиев.

Беморга кислородли терапия қўшилганига қарамай, унинг десатурацияси ўзгармади. Шу боис, кенгаш қарори билан бемор нафас олиш аппаратига ўтказилди.

«Икки ой давомида шифокор ва ҳамширалар беморни даволашди, унга қарашди ва парваришлашди. Кўп ўтмасдан оғир операция – юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш самараси барчамизни қувонтирди. 50 кундан кейин бемор интенсив терапиядан ихтисослаштирилган бўлимга ўтказилди. Шифохонамиз мутахассисларининг жамоавий меҳнати туфайли беморнинг умумий аҳволи яхшиланди, гемодинамикаси барқарорлашди, энг муҳими, ўз-ўзидан нафас олмоқда, – дейди юқумли касалликлар бўлими мудири Гулнур Аширбекова.

Эслатиб ўтамиз, тиббий хизматлар мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимида кўрсатилди. Суғурталанмаган шахс учун бундай операция, бундай тиббий ёрдам 16 миллион тенгега тушади.


Сўнгги хабарлар