Коронавирус тарқалиши сабабли Пекинда ресторанлар ёпилди

PEKIN. Kazinform – Пекин ҳукумати Сяотаншан касалхонасини қайта очишга қарор қилди, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.
None
None

Иқтисодий харажатлар ортиб бораётганига ва аҳолининг норозилигига қарамай, Пекин яқин келажакда жамоат жойларига киришни янада чеклашини эълон қилди.

Пойтахтдаги ресторанлар вақтинча ёпилади ва аҳоли жамоат жойларига ташриф буюриш учун COVID-19 тестини топширишлари керак. Беш кунлик май таътили одатда Хитойдаги энг гавжум саёҳат даврларидан бири ҳисобланади, аммо мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли расмийлар одамлар уйда қолишларига умид қилмоқда.

«Ҳозирда шаҳарда эпидемия якка ва кластерли эпидемиялар билан ўзаро боғланган. Симптомасиз ва енгил ҳолатларни даволаш учун Пекин шаҳар COVID-19 эпидемиясининг олдини олиш ва назорат қилиш комиссияси 2022-йил 1 майдан бошлаб Сяотангшан вақтинчалик касалхонасини расман очишга қарор қилди», - деди Ли Ан, Пекин шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси директор ўринбосари.

Сўнгги 24 соат ичида Хитой пойтахтида 53 та юқтириш ҳолати қайд этилган, бутун мамлакат бўйлаб 50 мингдан ортиқ касалланганлар аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин ҳукумати объектларда санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиргани ҳақида хабар берилган эди. Транспорт объектлари, спорт-кўргазма мажмуалари, маданият ва спорт иншоотлари, савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхоналар, давлат идоралари ва тиббиёт ташкилотларида санитария чоралари жорий этилмоқда.


Расм: Thomas Peter (Reuters)

Сўнгги хабарлар