Коронавирус: Россия сохта маълумотномалар билан курашмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform -Россия CОВИД-19 ҳақидаги сохта маълумотномаларга қарши курашмоқда, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб.

Ульяновск сайёҳлик агентликларидан бирининг ходимлари ПЗР- тести натижалари мавжуд сертификатларни яширгани учун ҳибсга олинди.

Компаниянинг уч ходими мижозлар сонини кўпайтиришга қарор қилишди ва ПЗР - тестидан ўтишга «ёрдам беришди». Aлбатта, тест ҳар доим «манфий» натижани кўрсатган. Улар чет элга кетувчиларга ва чет элдан қайтганларга шундай сертификатлар беришган. Ҳар бир шаклнинг нархи 1200 рублни ташкил қилади. Туристик фирибгарлар ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жавобгарликка тортилади.

«Жамоавий иммунитет коронавирус инфекциясини мавсумий касалликлар рўйхатига киритилишига олиб келади. Иммунитетнинг белгиланган даражаси 80 фоиздан кам бўлмаслиги керак, - деди Роспотребнадзор марказий тадқиқот институти эпидемиология бўйича директор ўринбосари, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси Александр Горелов.

»Aгар жамоавий иммунитет шаклланса, вируснинг мутацион даражаси пасаяди, чунки у фақат иммун бўлмаган организмда мутацияга учрайди ва жамоавий иммунитет 80 фоиз бўлиши керак«, - дея тушунтирди олим.


Сўнгги хабарлар