Коронавирус пандемияси тугаш арафасида - ЖССТ

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Пандемия яқин келажакда тугаши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитасига таяниб хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада дунёда CОVID-19 туфайли вафот этганлар сони 2020 йилнинг март ойидан бошлаб минимал даражага камайди.

Спикер пандемияга қарши курашни марафонга қиёслади: «Биз маррани кўряпмиз. Биз ғалабага яқинмиз. Аммо энди югуришни тўхтатиш хато бўлади«.

Тедрос Гебрейесус бутун мамлакатларни хавф остида бўлган фуқароларни, шу жумладан тиббиёт ходимлари ва қарияларни тўлиқ эмлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу ЖССТ томонидан ҳар бир мамлакатда аҳолининг камида 70 фоизини эмлаш бўйича белгиланган мақсадга эришиш учун устувор вазифадир.

ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада дунёда 3,1 миллиондан ортиқ одам CОVID-19 билан касалланган ва 11 мингга яқин одам вафот этган. Юқтириш ҳолатлари олдинги етти кунга нисбатан 28 фоизга, ўлим даражаси эса 22 фоизга камайди.


Сўнгги хабарлар