Коронавирус: Москвадаги вазият ҳали ҳам қийин
«Aфсуски, Москвадаги вазият оғирлигича қолмоқда. Сўнгги бир ҳафта ичида 10 мингга яқин одам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Касалликнинг тарқалиши секинлашган бўлса-да, вазият ҳали ҳам қийин «, деди С. Собянин «МыВместе« шаҳар кўнгиллилар ҳаракати штабига ташрифи чоғида.
Россияда ишламайдиган кунлар жорий этилиши муносабати билан ҳаракатчанлиги чекланган одамлар ва қарияларга ёрдам бериш бўйича Бутунроссия кампанияси бошланди.
«Уч миллионга яқин қариялар изоляцияда», - деди у. Маълумки, улар ҳам ижтимоий, ҳам психологик ёрдамга муҳтож. Бу йўналишда давлат идораларидан ташқари, жамоат ташкилотлари ва бу ҳолатга бефарқ бўлмаганларнинг барчаси иш олиб бориши жуда муҳим», — деди Москва мэри.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Россияда 40 402 та коронавирус инфекцияси қайд этилган. Хавфли вирусдан 1155 киши вафот этди ва 23187 бемор соғайиб чиқди.
Муаллиф: Наримбек Исмағулов