Коронавирус: Латвияда карантин талабларини бузганлар 5 минг евро тўлайдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Латвияда карантинни бузганлар 5 минг евро тўлаши керак бўлади. Бугунги кундан бошлаб, мамлакатда жорий этилган локдаун туфайли қатъий чекловлар қўйилди.

Бу ҳақда Қозоғистонда COVID-19нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия матбуот хизмати га таяниб Kazinform хабар берди.

Шундай қилиб, қонунбузарлар 10 дан 2000 еврогача, юридик шахслар 140 дан 5000 еврогача маъмурий жаримага тортилиши мумкин. Карантин 15 ноябргача давом этади. Мамлакатдаги барча давлат идоралари антиковид чекловларнинг амал қилиниши учун жавобгар деб эълон қилинди. Талаблардан бири шундаки, комендантлик соати 20:00 дан 5:00 гача қўлланилади.

Октябр ойининг охиридан бошлаб Албания аҳолиси CОVID-19 бустер вакцинасини олишлари мумкин. Бу талаб вакцинани олти ой олдин олганларга тегишли. Aлбания Иммунизация қўмитаси аъзоси пидиатр-шифокор Aида Бушатининг айтишича, учинчи доза асосан заиф гуруҳлар ва хавф остида бўлган одамларга қўлланилади. Эмлаш кампанияси бошланганидан буён жами 1.842.661 та CОVID-19 инъекцияси ўтказилди. Педиатр, шунингдек, 12 ёшдан ошган болаларга бир вақтда юқадиган касалликларга қарши эмлашни тавсия қилади.

Сўнгги хабарлар
telegram