Коронавирус Қозоғистоннинг қайси ҳуддуларида катта суръат билан тарқалмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида кенг тарқалмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Касалликнинг энг кўп тарқалиши мамлакатнинг энг йирик мегаполисларида, яъни Алмати, Нур-Султан ва Чимкентда кузатилмоқда», - деди Ажар Ғиният.

Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафтада касалланганларнинг 70 фоизи Алмати (1107 та ҳолат ёки 43,2 фоиз) ва Нур-Султан (576 ҳолат ёки 22,5 фоиз) шаҳарларида қайд этилган.

«Коронавирус тарқалиши ҳолатлари кўпайганига қарамай, беморларни касалхонага ётқизиш даражаси паст», — деди вазир.

Жорий йилнинг 15 июл ҳолатига кўра 139 та юқумли касалликлар шифохонасида стационар ёрдам кўрсатилмоқда. Уларда беморлар учун 3282 ўрин ажратилган. Айни пайтда ушбу шифохоналарда 570 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар