10:16, 08 Июнь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистоннинг иккита ҳудуди «қизил» зонада қолмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 8 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, иккита ҳудуд «қизил» зонада қолмоқда, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Нур-Султан шаҳри, Қарағанди вилояти.
«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Атирау, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари ва Шимолий Қозоғистон вилояти.