Коронавирус: Қозоғистоннинг икки вилояти «қизил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Қозоғистоннинг икки вилояти  «қизил» зонада

12 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Ақмола ва Павлодар вилоятлари «қизил» зонада.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.