10:03, 11 Ноябрь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистоннинг 3 та вилояти «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг учта вилояти «қизил» зонада қолмоқда, деб хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Ақтўбе, Атирау, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.