Коронавирус: Қозоғистонда шифокорлар аҳволи ўта оғир бўлган 322 беморни даволади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда шифокорлар 322 нафар ўта оғир аҳволда ётган беморларни даволади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Лаззат Ақтаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг айтишича, апрель ойида коронавирусдан ўлим даражаси 1,3-1,4% ни ташкил қилган. Ҳозирги вақтда, симптосиз ҳолатларни ҳисобга олсак ҳам, бу атиги 0,6 фоизни ташкил этади.

«Бу шуни англатадики, бизнинг шифокорларимиз коронавирус инфекциясини даволаш усулларини пухта ўзлаштирдилар ва реанимациянинг барча усулларидан фойдаланиб касалликнинг олдини олиш бўйича иш олиб боришмоқда. 322 бемор реанимация бўлимидан ихтисослаштирилган бўлимларга ўтказилди. Бу беморлар жуда оғир аҳволда эдилар», - деди Лаззат Ақтаева.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар
telegram